11/07/2017

Тошкентдаги оилавий поликлиникаларнинг бирида электрон навбат тизими жорий қилинди

Тошкент шаҳрининг Шайхантоҳур туманидаги 47 оилавий поликлиникада ташриф буюрувчилар учун электрон навбат тизими жорий этилди, деб ёзмоқда Gazeta.uz нашри..

Электрон навбат тизими орқали бемор шифокор қабулига телефон ёки электрон шакл (маълумотлар поликлиникада тақдим этилади) орқали аввалдан ёзилиши мумкин. Шу билан бирга поликлиникада фаол Wi-Fi тармоғи ҳам мавжуд.
Мазкур поликлиникада тез орада электрон амбулатор карталарни ҳам татбиқ этишни режалаштирилган . Соғлиқни сақлаш вазирлиги нашрга берган хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур поликлиникага қарашли 18 мингта одам тўғрисидаги маълумотлар тегишли базага киритилган.

Шу йилнинг май ойида ушбу туманга ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев у ерда намунавий оилавий поликлиникани ташкил этиш бўйича ўз таклифларини билдирган эди.
Made on
Tilda