25 oktyabr 12:35

Дунёнинг энг бой одами бир кунда 7 млрд доллар йўқотди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос ўз компанияси ҳисоботидан кейин бир кун ичида 7 млрд доллар йўқотди.

24 октябрда Amazon 3-чоракда олинган даромадлар ҳақида ҳисобот берган, бироқ кўрсаткичлар кутилгандан пастроқ бўлган. Бу янгиликлар ортида компания акциялари 9 фоизга арзонлашиб кетган.

Акциялар арзонлашгани сабабли Безос 6,9 млрд доллар йўқотган. Унга ҳозирда компаниясининг 57,6 млнта акцияси тегишли.

2018 йилда Безос дунёнинг энг бой одамига айланиб, бойлиги 150 млрд доллардан ошган. У рафиқаси билан январда ажрашгандан кейин капитали камайганига қарамай ҳали ҳам миллиардерлар рўйхатида 117 млрд доллар билан 1-ўринни эгалламоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий