5 mart 9:26

Дронлар қурилиш келажагини қандай ўзгартиради?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ҳарбий соҳадан келиб чиқишига қарамай, дронлар ҳозирда кундалик ҳаётнинг турли соҳаларида тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Улар ёрдамида асосан суратлар ва фильмлар тасвирга олинади, деб ёзади  Хабардор.

Аста-секин ушбу учувчисиз ҳаво қурилмалари радиобошқарувли ўйинчоқлар кўринишидан узоқлашмоқда ва қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш каби кўплаб бошқа саноатларда ҳам жиддий ролларни бажармоқда.

Дронларнинг қурилишдаги салоҳияти яқинда кашф этилди. Илгари улар ҳудудни кўздан кечириш мақсадида қўлланилган. Ҳозирда учувчисиз қурилмалар конструкцияларни қуриш, реал вақтда текширувни амалга ошириш ва ишчиларнинг хавфсизлигини кузатишда иштирок этмоқда.

Дронлар биноларни сканер қилиш (айримлари рентгенда кўриш билан жиҳозланган) ва 3D хариталарни тузиш учун муҳим маълумотларни тўплашга қодир. Менежер ва муҳандислар реал вақт режимида лойиҳани кўздан кечиришлари мумкин, айнан шу сабабли муддатга амал қилиш ва қурилиш майдончасида ҳар куни жисмоний мавжуд бўлмай туриб ҳам бюджетни ҳисоблаш осонроқ бўлади.

Дронлар хавфсизликка ёрдам беради

Меҳнат ва соғлиқни сақлаш федерал агентлигининг ҳисоботига кўра, 2017 йилда кузатилган жами 4674 та ўлим ҳолатидан 20,7 фоизи қурилишда содир бўлган. Дронлар ёрдамида уларнинг сонини камайтириш мумкин – дронлар қурилишнинг энг хавфли ҳудудларига кира олади. Улар ёрдамида учиш траекториясини белгилаш мумкин ва улар хавфли жойларда хавфсизлик стандартларига амал қилишни текшира олади.

Материалларни етказиш

Қурилиш саноати учун Amazon Prime Air’нинг жўнатмаларни дронлар орқали етказишдаги муваффақияти аҳамиятсиз бўлмади. Amazon 30 дақиқа давомида мижозга буюртма қилинган атирни етказа олади, дронлар эса бошқа ишчилар учун хавф уйғотмаган ҳолда асбоб ва керакли материалларни тезда олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, нафақат лат ейиш ва ўлим ҳолатлари олдини олиш, балки иш самарадорлигини ҳам ошириш мумкин.

Меҳнат ва соғлиқни сақлаш федерал агентлигининг маълумотларига кўра, 2017 йилда 971 та ўлим ҳолатидан 381 таси йиқилиш натижасида юз берган. Бу эса қурилишдаги бахтсиз ҳолатларнинг деярли 40 фоизидир.

Дронлар бу каби ҳолатлар сонини анча қисқартириши мумкин. Улар хавфсизлик, қулайлик ва камроқ хатарга эга бўлган йирик лойиҳаларга сармоя киритиш учун яна бир сабаб тақдим этади.

Фото: Pixabay

Дронлар яна нима қила олади?

Дронларга қуйидаги вазифаларни бажаришни топшириш мумкин:

  • Турли материаллар, масалан, сим ва металл қисмларни ташиш.
  • Трубаларни стратегик жойлаштириш.
  • Шуруп ва винтларни маҳкамлаш.
  • Одамлар бора олмайдиган жойлардаги ишлар.

Замонавий дронлар деворлар орқасини кўра олади, материалларни сканер қилиб, тўсиқлар ортида кўринмайдиган конструкцияларнинг 3D хариталарини юқори сифатда туза олади. Бу технология нафақат қулай моделларни яратиш, балки осмонўпар бино ва кўприклар каби хавфли конструкцияларни хавфсиз кузатиш имконини беради.

Фото: Pixabay

Дронларни татбиқ этишни нимадан бошлаш керак?

Демак, қурилишда дронларнинг афзалликларини билиб олдингиз, бироқ нимадан бошлашни билмаяпсиз. Дронлардан фойдаланишни истаган қурилиш компаниялари учун бир неча маслаҳатлар қуйидагилардан иборат:

Дронларнинг ҳар хил турларини синаб кўринг (мустаҳкамланган қанотли, мультикоптерлар, битта винтли ва ёки гибрид).

Муҳими, дронлар нимага қодир эканини шахсан ўзингиз синаб кўришингиздадир. Ана ўшанда уларни қандай бошқаришни ўрганасиз.

Одатда муваффақиятсизлик билан кечадиган лойиҳаларда дронларни синаб кўринг.

Дронлар нимага қодирлигини эндигина кўришни бошлаяпмиз, уларнинг имкониятлари эса чексиз. Эҳтимол, бирор янги нарсани кашф этишга айнан сиз муваффақ бўларсиз.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Хитойликлар Ўзбекистонда пилотсиз бошқариладиган учувчи қурилма ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Хитойнинг BShark Holding Ltd компанияси Ўзбекистонда пилотсиз бошқариладиган учувчи қурилмалар ишлаб чикаришни йўлга қўяди, деб ёзмоқда Repost. Тегишли ҳужжат «Геоинновацион марказ» ДУК раҳбарларининг Шенженга (Хитой) ташрифи чоғида имзоланди. Компания дронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, дастур бўйича ўқитиш, семинарлар ташкил қилиш, учувчисиз бошқариладиган технологиялар бўйича мутахассислар тажрибасидан фойдаланиш каби […]