15 avgust 9:13

DisplayMate экспертлари Samsung Galaxy Note10+ экранини соҳадаги энг илғор деб эътироф қилишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

DisplayMate Technologies мутахассислари энг янги флагман смартфони Samsung Galaxy Note10+ нинг экранига баҳо беришди ва бугунги кунда бу смартфонлар бозоридаги энг яхши дисплей деган хулосага келишди. Аслида, бу мутлақ кутилган хулоса эди, чунки сўнги бир неча йил давомида бу унвон кореялик гигантнинг бир флагманидан бошқасига барқарор ўтиб келмоқда (шу вақтгача бу унвонни Samsung Galaxy S10 ушлаб турганди). Синовдан ўтказиш натижалари бўйича мутахассислар янги Samsung га юқори A+ рейтингини, шунингдек, “Смартфондаги энг яхши дисплей” (Best Smartphone Display Award) мақомини беришди.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note10+ га 6,8 дюмли ўлчамга ва 3040×1440 пикселли разрешениега эга, “SPR” (sub-pixel rendering —алгоритми жисмоний субпикселлар гуруҳидан “мантиқий” пикселлар пайдо бўлганда субпикселларни бошқариш) қўллаб-қувватловчига эга Diamond Pixel субпикселли тузилмага эга эгри чизиқли OLED экрани ўрнатилган. Бу параметрларга 1 дюмга 498 пиксел зичлик мос келади.

DisplayMate мутахассислари Galaxy Note10+ нинг 6,8 дюмли экранининг энг юқори афзалликларини намойиш этадиган жами 13 та параметрни ажратиб кўрсатмоқда. Масалан, DCI-P3 ранг гаммасида ранг узатиш аниқлиги 0,4 JNCD ни ташкил этади. Таққослайдиган бўлсак, Note9 нинг ўтган йилги моделида бу параметр бир оз ёмонроқ — 0,5 JNCD ни (қанча кам бўлса, шунча яхши) ташкил этган эди, гарчи, Galaxy S10 да экраннинг ранг узатишдаги мутлақ аниқлиги ўшандай 0,4 JNCD ни ташкил этади. Бу параметрнинг шунчалик юқори аҳамияти DisplayMate ни “кўринишидан аслидан фарқ қилмайдиган” янги чиққан экранлар деб аташга имкон беради. Лекин, улар Galaxy S10 ва Note9 экранлари ҳақида, бу Samsung гача эса, iPhone Xs Max ва iPhone X ҳақида ҳам айнан шундай дейишган эди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий