15/08/2017

Парвоз завқи: DeLorean номли учар автомобиль 2018 йилда намойиш этилади

Hi-Tech.Mail.Ru нашрида эълон қилинган маълумотга кўра, DeLorean компанияси 2018 йилда учар автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

DeLorean DR-7 деб аталадиган автомобиль 4 та катта қанот ва бир неча майда қанотчалар билан жиҳозланади. Аппарат вертолёт сингари вертикал ҳолатда учиш ва қўниш хусусиятига эга бўлади. Бунда унга олд ва орқа тарафларга ўрнатилган пропеллер ёрдам беради. Пропеллерлар парвоз вақтида қиялик бурчагини ўзгартиришга имконият яратади.

DeLorean DR-7 узунлиги 9,1 метр, эни 5,6 метр. Қурилмага фақат иккита йўловчи сиғиши мумкин. Ҳозирча аппарат битта зарядда 193 км масофа босиши айтилмоқда. Компания қурилманинг ишчи прототипини 2018 йилда тақдим этишни режалаштирган. Бироқ айни пайтда бошқарув тизими, хавфсизлик ва бошқа хусусиятлар тўғрисида аниқ маълумотлар берилмаган.
Made on
Tilda