03/08/2017

Daimler учар такси яратишга ихтисослашган Volocopter стартапига 25 млн евро ажратади

Йўловчи ташишга мўлжалланган мультикоптерлар ишлаб чиқадиган Volocopter стартапига Daimler холдинги томонидан 25 млн евро миқдорида сармоя ажратилди, деб ёзмоқда Rusbase нашри.

Киритилган инвестициялар Volocopter технологияларини такомиллаштиришга ва серияли моделларни сотувга чиқишини тезлаштириш учун сарфланади. Volocopter стартапи иккита йўловчига мўлжалланган вертикал учуш механизмига эга мультикоптерларни яратиш билан шуғулланади.

Транспорт фақат электр қувватида ишлайди. Ушбу мультикоптерлардан йирик шаҳарларда учар такси сифатида фойдаланиш кўзда тутилган. Стартап шу йилнинг 4 чорагида Дубайда мазкур транспорт турининг илк синов парвозларини амалга оширишни режалаштирган. Volocopter учар-таксини 2018 йилда сотувга чиқариш мақсадида, бироқ ҳозирча унинг нархи маълум қилинмаган.
Made on
Tilda