02/08/2017

Made in China: Хитой девори остидан тезюрар темир йўл ўтказилади

Хитой ҳукумати Буюк Хитой девори остидан ўтадиган 12 километрлик туннель қуради. У 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларига қадар Пекинни мамлакат шимолидаги Чжанцзякоу шаҳрини боғловчи тезюрар темир йўлнинг бир қисми бўлади, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Айтилишича, лойиҳа чуқурлик бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатади (432 метргача) ва Осиёдаги энг узун темир йўл туннелига айланади.

Поездлар бу участкада 350 километр/соат тезлик билан ҳаракатлана олади. Туннелнинг қурилиши Пекин ва Чжанцзякоу ўртасидаги йўлни 3,5 соатга қадар қисқартириш имконини беради.
Made on
Tilda