26 aprel 16:34

Бутунлай ўзгача. «Samsung Galaxy X» концепти тақдим қилинди (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Аввалроқ «Samsung» компанияси 2019 йилнинг бошларида эгилувчан смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар берилганди. Маълумотларга кўра, қурилма 3 та экранга — битта ташқи ва 2 та ички экранга эга бўлади. Ушбу маълумотдан фойдаланган «AndroidLeo» дизайнерлари янги моделнинг концептини ишлаб чиқди ва унинг видеосини тақдим этди, дея маълум қилмоқда Хабар сайти.

Видеодаги қурилмада иккита дисплей мавжуд. Биринчиси — бу 6,4 дюймли UHD-дисплей бўлиб, у «мураккаб» режимда ишлайди. Иккинчи ва учинчиси — 6,5 дюймли QHD-дисплейи эса гаджет очилиб, «Galaxy X» ноутбукка айлантирилганида ёқилади.

Ноутбук режимида уни 360 даражага буриш мумкин. Концептнинг тўлиқ функционал клавиатураси мавжуд бўлгани сабаб «Galayx X»да фойдаланувчи худди ноутбукдан фойдалангандек бўлади. Смартфон режимида у енгилаштирилган «Windows 10» операцион тизимида ишлайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий