29/09/2017

Тугмали телефонлар даври тугамоқда. Бутун дунё бўйлаб мобил операторлар 2G тармоқларини ўчирмоқда

Сентябрда Янги Зеландиянинг 2degrees операторининг эски тугмали телефондан фойдаланувчи абонентларига телефонларини алмаштириш сўрови билан хабарномалар кела бошлади, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Агар улар шундай қилмаса, 2018 йил баҳорида уларнинг эски телефонлари шунчаки бефойда бўлиб қолади: компания 4G'ни ривожлантириш фойдасига 2G-тармоқлардан воз кечади.

2degrees'нинг қарори умумий тренднинг бир қисмига айланди: бутун дунё бўйлаб операторлар эскирган стандартдан воз кечмоқда, шу туфайли эски телефонлардан энди қўнғироқ қилиш ва SMS ёзиш мумкин бўлмайди. Аммо Россияда ҳозирча ҳеч ким 2G'ни ўчирмоқчи эмас, дейилади хабарда.

Эски стандартлардан биринчи бўлиб японлар воз кечишни бошлади. 2008 йилда бошлаб, тўрт йилдан кейин Япония 2G-тармоқлар қўллаб-қувватланмайдиган биринчи мамлакатга айланди. Ўн йил ичида технология Буюк Британия, Таиланд, Канада, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда бир неча ўнлаб операторлар томонидан ўчириб қўйилди.
Made on
Tilda