08/11/2017

Британиялик эркак севгилисини ишга олиб бормаслик учун машинасини момиқ кучукка айлантирди

Британияда истиқомат қиладиган Сем Веллман исмли йигит ўз автомобилини юмшоқ духоба билан ўраб, уни момиққина кучукка айлантирди, деб ёзмоқда TJournal нашри.

Йигитқайлиғи ни ҳар куни ўз машинасида ишга олиб борган, бу иш жонига текканини билдириш учун у мана шундай антиқа усулдан фойдаланган. Ҳозир йигитнинг қайлиғи бундай автомобилда ишга боришга уялгани учун жамоат транспортидан фойдаланмоқда, дейилади нашрда.
Бундай кўринишда машина деярли бир йилдан буён юрмоқда, шунинг учун у бироз ифлосланган. Йигит янги йилда машинани буғуга айлантиришни режалаштирган. Полиция бу ноодатий машинани жуда кўп тўхтатишса-да, унда қонунга хилоф ҳеч нарса бўлмагани учун дарров қўйиб юборар эканлар. Айрим вақтларда ҳатто полиция ҳам машина билан селфи тушар эмиш...

Made on
Tilda