20/07/2017

Келажак мотоцикли қандай кўринишда бўлади: BMW компаниясидан бу саволга амалий жавоб

BMW концернининг Motorrad бўлинмаси Италияда Link мотоциклини тақдим қилди, деб хабар бермоқда Carzone нашри. Премьера Италиядаги Concorso d'Eleganza Villa d'Este танлови доирасида ўтказилди. Мотоцикл электр қувватига ҳаракатланади.

Электрли мотоциклнинг техник ва динамик тавсифларини BMW сир сақлаб турибди. Бироқ "Линк"нинг ўриндиғи узунлик бўйича ростланиб, бир ё икки кишилик бўлиши маълум. Бундан ташқари, мотоциклга рақамли асбоблар панели ўрнатилган, навигацион тизим кўрсаткичлари олд ойнада акс этади.
Made on
Tilda