11 noyabr 14:28

Блогерлик – ўткинчи тренд

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистонда баъзи блогерларнинг обрўси журналист ва ёзувчиларникидан ҳам баланд. Жамиятда уларнинг алоҳида синфи вужудга келгандек.

Бу шундай давом этадими? Менинг фикрим – блогерлик шуҳрати узоққа чўзилмайди.

Блогинг – барча давлатларда майдон марказини эгаллаган тоифа эди

Блогерлик бир пайтлар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда жамоатчиликни ўзининг ортидан эргаштира оладиган куч сифатида ўртага чиққан эди.

АҚШда блогерлик 2000-йиллар чўққига чиққан. Ҳатто президентлик сайловига блогерларнинг таъсири мавзусида илмий ишлар қилинган; 2000-йиллар ишланган журналистикага оид Голливуд филмларида блогерлик ОАВларни доғда қолдираётган янги ва таъсирчан восита сифатида тасвирланган.

Бугун саҳнада улар ортиқ кўринмайди.

Нега?

2000-йилларда АҚШ анъанавий оммавий ахборот воситалари интернетга энди мослашаётган, янги платформада ҳали ўз ўрнини топмаган пайт эди. Баъзи индивидуал шахслар – блогерлар интернетга ОАВлардан кўра фаолроқ ва эртароқ кириб борди ва табиийки аудиторияни ҳам биринчилардан бўлиб қўлга киритди. Газета ва телеканаллар даври тугади; энги блоггерлар асри келди, деган гап-сўзлар чиқди.

Аммо бу узоққа чўзилмади. ОАВлар нафақат яшаб қолди, балки тез орада интернетга ҳам мослашиб, аудиторияни ўзига тортиб олди. ““New York Times”, “Wall Street Journal”, “Washington Post” каби нашрлар бугун интернетда энг кўп ўқувчига эга ва яхшигина даромад ҳам кўраётган ОАВлар саналади.

Омма фикрига, сиёсатга таъсир ўтказиш ва сайловлар натижасига таъсир кўрсатиш вазифасини бугун яна шу анъанавий нашрлар бажармоқда. Ора-орада бу соҳа гигантларининг жиғига тегиб турадиган янги овозлар чиқиб қолади; лекин улар ҳам индивидуал блогерлар эмас, балки озчилик ёки фарқли қарашларни тарғиб этувчи шахслар ёки бизнеслар томонидан ташкил этилган интернет нашрларидир.

Биз билган блогерлар фикрлари бугун алоҳида платформаларда, сайтларда ёки каналларда эмас, кўпроқ юқорида тилга олинган нашр сайтларининг “Opinion”, “Column” каби саҳифаларида кўзга ташланади. Яъни, улар алоҳида саҳифа юритгандан кўра, шу нашрлар сайтларига ёзса, кўпроқ одам ўқишини билади. Ғарбда ижтимоий блогерлик фақат шу кўринишда сақланиб қолган.

Ўзбекистонда вазият бошқачароқ

Ўзбекистонда блогерликнинг оммалашувига журналистиканинг интернетга мослашмаганидан кўра, сўз эркинлигининг мавжуд эмаслиги кўпроқ туртки берди. Газета-журналлар, телеканаллар ҳануз янги даврга мос янги сўз айта олмаяпти. Бугун сўз эркинлиги, асосан, “йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ” блогерлар саҳифаларида кўриняпти. Kun.uz, Daryo.uz каби ўзбек онлайн журналистикаси “оталари”да ҳам ҳали блогерлардагидек жасорат йўқ.

Ўзбек блогерлари яшаб қоладими?

Олдинда иккита йўл бор.

Биринчиси, сўз эркинлиги ҳозиргидек давом этади ва анъанавий, хусусан, интернет ОАВлари тўла сўз эркинлигидан фойдаланишни бошлайди. Натижада ҳеч ким айта олмаган муаммоларни кўтарадиган блогерларга ҳожат қолмайди; яъни улар ўз аудиториясини ресурсларга бой бошқа ОАВларга бой беради.

Иккинчиси, эркинлик шабадаси ниҳоясига етади ва сўз эркинлиги, ОАВ устидан кескин назорат қайта ўрнатилади. Бундай ҳолатда нафақат ОАВлар, балки блогерларнинг ҳам овози бўғилади. Демак, улар ё Ўзбекистондан ташқарида ишловчи мухолиф каналларга айналади ёки бутунлай фаолиятини тўхтатади.

Умид қиламанки, Ўзбекистонда биринчи ҳолат юз беради. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам блогерларимизнинг умри узоққа бормайди. Бу қачон содир бўлади? Буни аниқ айтиш қийин.

Хуллас, блогерларга алоҳида статус бериш, улар ҳақида қонун қабул қилиш каби ташаббуслар кераксиз. Аввал ҳам айтганман, на блогер, на журналист алоҳида ҳуқуқ ёки имтиёзга эга. Улар барча фуқароларга берилган ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқидан, яъни сўз эркинлигидан фойдаланмоқда. Журналистлар фаолияти ҳимояга муҳтож, лекин эрта-индин йўқолиш хавфи билан юзлашаётган синф учун алоҳида қонун яратишга вақт сарфламаган маъқул.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Блог ва ижтимоий саҳифани юритишдаги 7 хато

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.1-хато: Янги блогим бирдан ўқилади, деган тушунча Блог юритишни бошлашга қарор қилганингиз жуда яхши. Бу узоқ сафарнинг бошланиши. Блогингизга тасодифан кирган ўқувчига ишонманг! Ноёб ва фойдали маълумотларни бўлишар экансиз, уларни янада оммавийлаштириш ҳақида унутманг. Шунчаки ҳеч нарса ўз-ўзидан ишламайди. Аввало, сизнинг хабарларингиз матнини оптималлаштиринг, ички ва ташқи […]

28 noyabr 11:11