28 noyabr 11:11

Блог ва ижтимоий саҳифани юритишдаги 7 хато

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

1-хато: Янги блогим бирдан ўқилади, деган тушунча

Блог юритишни бошлашга қарор қилганингиз жуда яхши. Бу узоқ сафарнинг бошланиши. Блогингизга тасодифан кирган ўқувчига ишонманг! Ноёб ва фойдали маълумотларни бўлишар экансиз, уларни янада оммавийлаштириш ҳақида унутманг. Шунчаки ҳеч нарса ўз-ўзидан ишламайди.

Аввало, сизнинг хабарларингиз матнини оптималлаштиринг, ички ва ташқи ҳаволалар қўшинг ва уларни ижтимоий тармоқларда обуна орқали бўлишинг. Фаол бўлинг ва аста-секин ўқувчиларингиз сонини кўпайтирасиз.

 

2-хато: Эски мақолалар ҳақида унутиш

Эски мақолаларни янгиланг! Бу блог юритиш учун жуда самарали усул. Агар сиз ўзингизга экспертнинг имижини яратмоқчи бўлсангиз, ҳар бир мақоланинг аниқ ва тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Қидирув тизимлари материалларни сўровлар бўйича чиқариб беради ва эски мақолаларингиз янги меҳмонлар томонидан ўқилади. Сиз ёзган вазият ўзгариши мумкинлиги боис маълумотларингиз аҳамиятсиз бўлиши мумкин ва янги содиқ обуначини йўқотиш хавфи туғилади.

Шуни эсда тутингки, қидирув тизимларига саҳифалар янгиланиб туриши ёқади, ахир бу қидиришдаги долзарбликни оширади.

 

3-хато: Фақат янги ва янги контентларни яратиш

Гарчи сизга янги контентни доимий равишда чоп этишингиз зарур бўлса ҳам (ҳар ой камида 16 та мақола) янги ғояларни қидириб, сифатли мақолалар ёзиш учун кўп вақт сарфлашингиз шарт эмас. Блогингиздаги энг машҳур ёзувни олинг ва онлайн семинарлар ёки эшиттиришлар сериясини яратиш орқали видеонинг таркибини қайта киритинг. Имкониятлар чексиздир! Агар вақт ўтгани сайин оммабоп ва талаб юқори контентни ишлатинг, натижада сиз турли шакл ва форматдаги қимматбаҳо материалларга эга бўласиз, бу эса кўпроқ аудиторияни жалб қилади.

 

4-хато: e-mail почта манзилларини тўпламаслик  

Эҳтимол, сиз ҳозирги вақтда электрон почта хабарномаларини жўната олмассиз, аммо бу сизни бу ишни бир йилдан кейин бошламайди дегани эмас. Сизга электрон почта манзилини қолдирган одамлар аллақачон сизнинг контентингизга ёки маҳсулотга қизиқиш билдирган бўлишади. Уларни рад қилманг, чунки сизда маҳсулот ёки шунчаки ҳафталик электрон жўнатма пайдо бўлса, сизда бу ҳақда хабар бериш учун одамлар рўйхати бўлади.  Дарҳақиқат, бир йилдан сўнг абонентларнинг маълум бир қисми ўчирилиб кетиш  эҳтимоли бўлади, чунки сизнинг мавзуингиз улар учун долзарблигини йўқотади. Бироқ, кўпинча бу 20 фоиздан ортиқ бўлмайди.

 

5-хато: Барча ижтимоий тармоқларда бўлишга интилиш

Қандай ижтимоий тармоқлар платформасидан фойдаланиш ҳақида жиддий ўйлаб кўринг. Сиз ҳозирги тренддаги ҳар бир платформада бўлишингиз шарт эмас. Агар вақт, пул ва ходимлар каби ресурсларингиз чекланган бўлса, фақат бир қанча ишончли тармоқларга эътибор қаратинг. Ўзингизни танитиш учун мақсадли аудитория билан икки ёки учта майдончада барқарор алоқалар яратинг, чунки бу жуда самарали бўлади.

Ҳар доим қандай постларни нашр қилишни режалаштиришганингиздан келиб чиқинг. Контентингиз асосан тасвирли бўлса, Pinterest ёки Instagram дан фойдаланинг. Агар сиз видеороликлар яратсангиз Youtube ва бошқаларга мурожаат қилсангиз бўлади.

 

6хато: Ажойиб контентни фақат бир марта нашр қилиш

Эҳтимол, бу хатога нафақат янгилар, балки катта маркетологлар ҳам йўл қўйиши мумкин. Сиз чиройли контент яратасиз, уни мукаммал қилиш учун жуда кўп ишлайсиз. Уни нашр қиласиз, барча ижтимоий саҳифаларингизда бир марта бўлишасиз ва кейин бу ҳақда унутасиз. Нима учун? Сиз уни дунёга кўрсатиш учун жуда кўп ишлаган эдингизку!

Ушбу материални бир неча марта жойлаштирингки, уни имкон қадар кўпроқ одам кўрсин. Ижтимоий тармоқларда нашр қилиш учун турли хил сарлавҳалар ва тасвирлар билан тажриба қилинг ва ўзингиз фахрланган ўқийдиган эски мақолаларингизни мунтазам баҳам кўринг.

 

7-хато: Оммавий саҳифаларда шахсий контентдан фойдаланмаслик

Албатта, у ёки бу маиший муаммолар бўйича изоҳларингиз билан саҳифани тўлдириш шарт эмас. Лекин қизиқишларингиз бўйича турли постлар қўйиб бориш яхши натижа беради. Бу бироз сизнинг шахсиятингиз ҳақида маълум қилиб, кўпчиликни қизиқтиради. Агар сиз таом тайёрлашн хуш кўрсангиз, сизга ёққан ажойиб рецептни баҳам кўринг. Агар фотография санъатига иштиёқманд бўлсангиз, ўзингиз суратга олган расмни жойлаштирсангиз бўлади. Бу сизни аудиторияга яқинлаштиради.

Ва охирида – жамият ҳақида унутманг. Муҳокама ва мунозара учун сабабларни яратинг, суҳбатни қўллаб-қувватланг ва ҳар қандай ахборот алмашишни рағбатлантиринг!

Манба: MePartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий