28/08/2017

BlackBerry корпоратив мижозларга Android тизимининг ҳимояланган версиясини таклиф этади

Маълумки Канаданинг BlackBerry компанияси 2016 йилдан бошлаб смартфон ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиб, мазкур бренд остидан айни шундай қурилмалар тайёрлашни Хитойнинг TCL корпорациясига сотган эди. Бироқ BlackBerry дастурий таъминот яратишни канда қилгани йўқ.

ETTelecom нашрининг ёзишича, ҳозирда Канада компанияси Android операцион тизимининг кучлироқ ҳимояланган версиясини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. BlackBerry Secure деб номланиши кутилаётган ушбу тизим биринчи навбатда фойдаланувчи маълумотларини ҳимоялашга мўлжалланган.

Агар мазкур ҳимояланган версия дунё юзини кўрса, у жаҳондаги кўплаб компанияларнинг маълумотлар ҳимояси борасидаги ташвишларига ечим топиб берилиш айтилмоқда. Ҳозирда TCL, Optimus ва BB Merah Putih компаниялари мазкур операцион тизим версиясига тегишли лицензияни харид қилиш истагини билдирганлар.
Made on
Tilda