29 oktyabr 19:21

Бизнесингиз соғломми? Буни текшириб кўринг

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

АTManagement Group нинг молиявий директори Ирина Нарчемашвили компаниянинг ҳисобварақларида пулнинг мавжудлиги ёки йўқлиги билан бизнеснинг «соғлиғини» баҳолашга расмий ёндашувни таҳлил қилади, буни шубҳа остига олади ва «кучли» бизнесни «кучсиз» дан қандай ажратиш мумкинлигини тушунтиради.
Тадбиркорлар кўпинча бизнеснинг «саломатлиги»ни битта кўрсаткич “ой охирида қанча пулимиз бор” деган савол бўйича баҳолайдилар. Агар пул мўмайгина бўлса – ҳаммаси жойида. Ҳаражатлар учун барча қоғозларни тасдиқлашингиз, мукофотларни беришингиз, бизнесдан «пул чиқариш»ингиз ва ўзингизни хурсанд қилишингиз мумкин.
Агар пулни чўғи кам бўлса, “тревога” қилиш вақти келипти. Кредит олиш ёки реклама, ходимлар, ўзингизга сарфланаётган ҳаражатларни қисқартириш кераклиги ҳақида ўйлаб қоласиз. Бундай ёндашув бефойда, чунки компаниянинг ҳисобида пул борлиги ҳеч нарсани билдирмайди. Келинг, мисолларни кўриб чиқайлик!

❇️1 -мисол
Заводимиз бор. Қурилиш компанияси бизга бетон плиталар учун буюртма беради ва тўлиқ тўловни амалга оширади. Буюртмани бажариш муддати – 3 ой. Пул бизнинг ҳисобимизда, аммо ҳозирча у бизники эмас. Мижоз олдидаги мажбуриятларимизни бажармагунимизча, биз уларни буюртмадан бошқа нарсага сарфлай олмаймиз. Аммо одатда ҳамма нарса бошқача бўлади.
Мижознинг пуллари умумий уюмга тушиб кетади ва сезилмайгина сарфлана бошлайди. Иш ҳақи, ижара, реклама, ўзингиз учун … Бу ерда бироз, у ерда бироз. Буюртмани бажариш вақти келганида эса, хом ашёни сотиб олиш учун пул етишмайди. Кейинчалик эса иккита вариант қолади: кредит олиш ёки янги харидорнинг пули билан «эски» буюртмани бажариш.
Иккала вариант ҳам сурункали пул етишмаслиги занжирли реакциясини қўзғатади. Чунки барчаси биз ҳисоблардаги пул миқдорига таяниб, ҳақиқий ҳолатни кўрмадик, ўзимиз ва бошқаларнинг пулини ажратмадик.

❇️2-мисол
Бизда веб-сайт яратиш студияси бор. Мижоз реклама cаҳифасини буюртма қилади ва 20 фоизлик кичик аванс тўловини амалга оширади. Икки ой ичида биз лойиҳани топширганимизда қолган 80 фоизини тўламоқчи. Ушбу мисолда эса барчаси тепадагининг акси. Ҳисобда деярли пул йўқ, лекин бизнес фойдали. Сиз фақат сабр-тоқатли бўлишингиз, сайтни ўз вақтида очиб, қолган 80 фоизини олишингиз керак.
Аммо камдан-кам ҳолларда чидаш мумкин. Одатда, бизнес эгасида хавфсизлик ёстиғи бўлмайди ва олдиндан тўланган 20 фоизлик тўлов тугагач, у яшаб қолиш учун кредит олиш учун югуради. Ёки ҳаражатларни камайтиради: кўпинча рекламадан. Пул келганда эса… Биз унинг кўп қисмини қарзларни фоизлар билан тўлашга ёки реклама бошлаш ва мижозларни топишга вақт сарфлаймиз, бу ҳам фойда йўқотишига олиб келади.
Агар сиз буни мураккаблаштирсангизчи?

Мен иккита оддий мисол келтирдим. Одатда бизнесда битта эмас, кўплаб буюртмалар бўлади. Биздан қарздорлар, биз қарздор бўлганлар бор. Агар сиз олган барча пулларни битта уюмда сақласангиз, унда тартибсизлик бўлади. Мижозлар, бизнес, ўзимизнинг пулимиз ва биз қанча пул топганимиз аниқ бўлмай қолади. Бизнесни тезроқ “ўлдирадиган” молиявий тартибсизликлар вужудга келади.
Шунинг учун агар пул жуда кўп бўлса, бу сиз қарамасдан сарфлашингиз мумкин дегани эмас. Етказиб берувчилар, мижозлар ва бизнеснинг пулини ажратинг. Бировнинг пулини сарфламанг – ана шунда сиз йўқотишларга учрамайсиз. Агар пул кам бўлса, бу ваҳима қилиш ва кредит олиш учун югуриш керак дегани эмас. Бино эгаларидан ижара муддатини кечиктиришни сўранг, ходимлар билан келишиб олинг ва фойдани қарзларни ёпишга йўналтирманг.
Энг муҳими – нафақат топган ва ёки сарфлаган пулингизнинг ҳаракатини, балки мажбуриятларингиз – бошқалар ва ўзингизнинг қарздорликларингизни қайд этиб борасиз. Дебитор ва кредит қарзлари, ҳаммаси шу ерда кўриниб туради. Охирги икки параметрлар бўйича таққослаб, бизнеснинг «соғлиғига» баҳо беришингиз мумкин.
Бизнесингиз соғлиғини асранг!

Манба: MEPARTNERS.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий