18/08/2017

Биринчи компакт-диск ишлаб чиқилганига 35 йил бўлди

1982 йилнинг 17 август куни Philips буюртмаси билан Германиянинг Ганновер шаҳри яқинида жойлашган Polygram компаниясига тегишли заводда жаҳондаги илк компакт-диск ишлаб чиқилди. Биринчи бўлиб компакт-дискка ABBA гуруҳининг "The Visitors" албоми ёзилган экан.

Компакт диск 1979 йилда янги форматдаги аудиодискларни яратишни ўз олдига мақсад қилган Philips ва Sony компаниялари ҳамкорлигида тайёрланган. Биринчи компакт-дискнинг сиғими 74 дақиқани ташкил қилган ва унга Бетховеннинг тўққизинчи симфонияси тўлиқ жойлаштирилган.

Аввал-бошида қиммат нархи туфайли компакт-дисклар у қадар яхши оммалашмайди. Бироқ орадан бир неча йил ўтиб улар мусиқий файллар, кейинчалик эса компьютер файллари ёзиладиган бирламчи сиғимга айланади. Янги асрнинг аввалида интернетнинг оммалашиши ушбу турдаги дискларга бўлган талабни кескин сусайтирди.
Made on
Tilda