25/09/2017

4G стандартини қўллаб-қувватлайдиган биринчи телефон яратилганига 7 йил бўлди. У қайси компания томонидан яратилган эди?

Бундан роппа-роса 7 йил муқаддам, яъни 2010 йилнинг 22 сентябрь санасида, Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси LTE (4G) стандартида ишлайдиган жаҳондаги биринчи телефонни ишлаб чиқарди.

Мазкур аппарат Samsung Craft номи билан юритилиб, АҚШ мобил оператори MetroPCS учун тайёрланган эди. Ўша вақтда LTE тармоқ жаҳонда фақат битта шаҳарда, у ҳам бўлса Лас-Вегасда (Невада, АҚШ) ишлаган.

Телефон эса 3,3 дюймли AMOLED дисплей, QWERTY клавиатура ва 3,2 МПли камера билан жиҳозланган. Қурилма сотувлар бошланишида 299 доллар нархида сотилиб, бошқа рақобатчилардан унчалик фарқланмаган (4G модулни ҳисобга олмаганда, албатта).
Made on
Tilda