1 mart 10:10

Билл Гейтс дарсликлар даври ўтганини айтмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Билл Гейтснинг фикрича, компьютер ва смартфонлар учун яратилган таълим дастурлари боис дарсликлар ўтмишга айланмоқда, деб ёзади Мннбар нашри.

Кўп дарсликларни ўқиганман. Лекин улар таълим олишнинг чекланган йўлидир. Ҳатто энг яхши ёзилган дарсликлар ҳам сиз нимани тушуниб, нимани тушунишда қийналаётганингизни фарқламайди”, – дейди Билл Гейтс.

Фараз қилинг, мактабда алгебрани ўрганаяпсиз. Бунда тенгламаларни қандай ечиш ҳақидаги параграфни шунчаки ўқимайсиз, балки уни компьютер экранида онлайн кўрасиз, у қандай ечилишини батафсил кўрсатувчи видеони томоша қилишингиз, билимингизни мустаҳкамловчи ўйинлар ўйнашингиз мумкин. Яъни ўқувчи шунчаки тингловчи бўлмайди.

Янги авлод дастурий таъминотлари нафақат ўрганади, балки ўқувчининг ҳар бир ишини баҳолайди, нимани ўрганишда қийналаётгани ҳақида маълумот беради, ўқувчини чинакам муаллим каби йўналтириб боради. Бу билан дарсликларнинг муҳим камчилиги, уларнинг пассивлиги бартараф қилинади”, – дейди Гейтс.

Гейтснинг фикрича, дарсликлар соҳасидаги рақамлашиш университет нарҳларини ҳам арзонлаштиради, таълим олиш жараёнини қулайлаштиради ва самарадорлигини оширади.

Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Bill & Melinda Gates Foundation ҳайрия жамғараси орқали глобал таълим тизимини ислоҳ қилишга киришган. Ҳусусан, Гейтслар жамғармаси 2018 йилдан бери Ҳиндистон ва Африкада бюджети $68 миллионлик таълим ташаббусини амалга оширмоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий