04/08/2017

Дубайдаги савдо марказида жаҳондаги энг катта OLED экран ўрнатилди

Дубайдаги йирик Dubai Mall савдо марказида 50 Х 14 метр ўлчамдаги жаҳондаги энг катта OLED экран ўрнатилди, деб ёзмоқда IXBT ншари. Ушбу баҳайбат экран жами 820 та панелдан ташкил топган бўлиб, улар LG Display томонидан ишлаб чиқарилган. Панелларнинг жами аниқлик формати 1,7 млрд пикселга тенг.

Мазкур экран учта йўналиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди (энг катта юқори форматдаги видео-девор, энг юқори аниқлик формати ва ҳажми бўйича жаҳондаги барча OLED экранларни ортда қолдиради).

Ушбу экран Dubai Mall марказидаги аквариус устига жойланган.
Made on
Tilda