21 iyul 11:12

Безос кемасида фазога сайёҳлик неча пулга тушади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Жефф Безоснинг Blue Origin аэрокосмик компаниясидан кўп марталик New Shepard кемасида фазога сайёҳ сифатида учиш нархи 200 минг АҚШ долларидан бошланади. Чипталар сотуви 2019 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Reuters компания манбасида ҳавола билан ёзади.

Нашр ҳамсуҳбатларидан бирига нархнинг 200 мингдан 300 минг АҚШ долларигача, бошқа бир манбага эса чипта нархи 200 минг АҚШ долларидан бошланиши маълум, холос. Blue Origin вакиллари июнда вада беришдики, New Shepard кемасининг йўловчи билан синов парвози яқин вақт ичида бўлиб ўтади, чипталар сотуви эса 2019 йилдаёқ бошланади. Компания чипталарнинг келгуси нархлари ҳақидаги саволларга жавоб бермаяпти.

ЎҚИНГ: Amazon буюртмаларни мижозлар автомобилларига етказишни бошлади (видео)

Teal Marco Caceres космик компаниясининг аналитиклари баҳолашлари бўйича, New Shepard кемаси фазога чиқишининг ҳар бири 10 миллион АҚШ долларига тушади. Ҳаттоки чипталар нархи 300 минг АҚШ доллари қийматида баҳоланганда ҳам компания бундан зарар кўриши мумкин, дейди аналитиклар.
Айни пайтда Blue Origin New Shepard кемасининг 8 та синов парвозини амалга оширди. Бунда Техасдаги старт майдонига кемаларни вертикал учириш ва қўндиришга муваффақ бўлинди. Бироқ ушбу парвозларнинг бирортасида йўловчи одам иштирок этмаган, балки уларнинг ўрнида манекенлардан фойдаланилган. Илк йўловчилар Blue Origin ходимлари бўлади, дейди нашр.

Манба: RusBase

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

“Amazon” АҚШдаги ходимларининг ойлик маошини икки баробар оширади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.СИЭТЛ – Жорий йилнинг 1 ноябридан “Amazon” компанияси АҚШда ишлаётган ходимларининг ойлик маошини икки баробар оширади ва соатига 15 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлайди. Ушбу қарор компаниянинг барча ходимларига жорий қилинади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар берди. “Биз бу ўзгаришдан жуда хурсандмиз ва бошқа компаниялар ҳам энг […]

3 oktyabr 11:10

Amazon вакиллари Artel заводига ташриф буюрди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШнинг Amazon компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Улар Artel заводи фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда корхона ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистонда янада қулай IT экотизимларини яратиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик нуқталари ва истиқболдаги лойиҳалар учун йўналишлар топишдир. Amazon мутахассислари Аҳмед Элбаз ҳамда Вераника […]

Amazon буюртмаларни мижозлар автомобилларига етказишни бошлади (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Amazon интернет-ритейлери буюртмаларни мижозларнинг автомобилларига улар бўлмаганда ҳам етказиб беришни бошлади. Ушбу хизматдан ҳозирча АҚШнинг 37 шаҳрида муайян маркадаги автомобиллар эгалари фойдалана оладилар, деб ёзмоқда Кун сайти. Amazon Key In-Car деб номланган ушбу хизмат General Motors ва Volvo’нинг 2015 йилда ишлаб чиқарилган ёки ундан янгироқ машиналари билан […]

25 aprel 16:39