23/08/2017

Янги технологиялар сари: Белоруссияда электрда ҳаракатланадиган биринчи маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарилди

Белоруссия мамлакатда ишлаб чиқарилган тўлиқ электрда юрадиган биринчи маҳаллий автомобилни намойиш қилди, деб ёзмоқда 3D News сайти.

Электромобилга қуввати 60 кВт бўлган 80 от кучига эга мотор ўрнатилган. Синов вақтида автомобиль соатига 110 км тезликда ҳаракат қилган. Батарея тўлиқ зарядланган ҳолатда ҳозирча улов 100-150 км масофа босиши мумкин. Батареяни зарядлаш учун 4-6 соат вақт талаб этилади.
Янги автомобилни ялпи ишлаб чиқариш ишлари "БелДЖИ" корхонасида йўлга қўйилиши кутилмоқда. Мазкур завод турли форматдаги транспорт воситаларини ишлаб чиқариш учун махсус равишда барпо этилган, дейилади хабарда
Made on
Tilda