15 fevral 10:53

Белоруссия ўз электромобилини ишлаб чиқаришни бошлайди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Беларусь республикаси 2018 йилнинг майидан икки турдаги электромобилни ишлаб чиқара бошлайди, деб ёзмоқда Carzone сайти.

Минск областидаги “Юнисон” заводи Хитойнинг Zotye компанияси ҳамкорлигида электромобиль йиғиш билан шуғулланади.

Шаҳар машинаси бўлмиш Zotye E200EV 83 от кучига эга асинхрон электромотор билан жиҳозланади. Унинг аккумуляторлар блоки 24,5 кВт•соат қувватга эга. Бу электромобиль тўхтамасдан 220 км йўл юра олади, дегани.

Иккинчи электромобиль Z500EV седани бўлиб, унга 129 от кучига эга мотор ўрнатилади. Йўл захираси 250 км. Хитой концерни уни премиум авто деб ҳисоблашига сабаб салони чарм билан қоплангани ҳамда каттакон мултимедиа экрани борлигидир.

Ҳозирча, нархлар борасида аниқ маълумот йўқ, аммо ситикар 17 минг, седан эса 22 минг долларга сотилиши тахмин қилинмоқда. Беларус электромобиллари МДҲ бозорига ҳам кириб келади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

“Spark” электромобили прототипининг иккита версияси оммага таништирилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“23 октябрь куни Турин политехника университетининг инновация марказида “Olcha.uz” компанияси билан ҳамкорликда ва Урганч давлат университетида “St-Energy” компанияси иштирокида ишлаб чиқилган “Spark” электромобиллари пойтахтда ўтказилаётган “InnoWeek” инновацион кўргазмасида намойиш этилди”, – деб хабар қилди “Turon24.uz”. Хабарга кўра, Турин политехника университетининг инновация марказида такомиллаштирилган биринчи прототип автомобиль HHO водород тизими, […]