31 yanvar 16:23

Beeline абонент тўловини оширмайдиган бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Beeline мобил оператори 2018 йил 1 февралдан бошлаб абонент тўлови миқдорини оширмайдиган бўлди. Beeline  тариф режаларининг нархи аввалги миқдорда қолиши компаниянинг расмий сайтида маълум қилинган.

Аввалроқ ушбу мобил оператор жорйи йилнинг 1 февралидан эътиборан айрим тариф режаларида абонент тўловига белгиланган нархларнинг ўзгариши ҳақида баёнот берган эди.

Мазкур хабардан кейин UMS ва Uzmobile  каби мобил операторлар улар кўрсатаётган хизматлар нархларининг ўзгармаслиги тўғрисида оммани хабардор қилишган эди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий