06/07/2017

BBC табиат ҳақидаги роликларни виртуал реалликда кўрсатадиган мобил илова яратди

BBC компанияси роликларни виртуал реалликда кўрсатадиган BBC Taster VR ва "Ер сайёраси 2" фильми ижодкорлари томонидан яратилган сайёрадаги ёввойи ҳудудларни ҳақидаги роликларни тақдим қилди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru. Google Cardboard каби виртуал реаллик шлемлари эса намойиш сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Илова яратилганига бир неча кун бўлди, холос. Шу боис ҳозирча унда кутилган даражада кўп контент мавжуд эмас. Ҳозирда илова орқали бир нечта 360 градусли видеоларни юклаб олиш мумкин. Келгусида BBC ушбу иловага янги технологик функциялар, жумладан, 3D-товуш эффектини қўшишни режалаштирган.
Таъкидлаш керак, BBC анчадан бери контентни технологик усулларда етказиш чораларини қўрмоқда. Масалан, компания шу пайтгача виртуал реаллик шлемларига мўлжалланган фильмларни BBC Taster веб-сайтига жойлаб келаётган эди.
Made on
Tilda