29 mart 18:47

АвтоВАЗ: Узун “Лада Веста” чиқармаймиз

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Carzone сайтининг ёзишича, рус автокомпаниясига “Лада Веста Signature” номли янги автомобиль версияси ишлаб чиқариш таклиф этилган, аммо бу лойиҳа истиқболи йўқ, деб баҳоланган.

“Лада Веста Signature” деганлари бу “Веста”нинг узайтирилган кўринишидир. Унинг ғилдираклар базаси “Веста”никидан 250 ммга узунроқ, орқа эшиклар ўрни ҳам кенгайган.

Афзал тарафи шуки, орқадаги йўловчиларнинг оёғи учун жой кенгаяди. Орқа ўриндиқнинг суянчиғи тахланмайди. Бундан ташқари ўриндиқлари қопламаси, эшиклари ва олд панели ўзгаради. Орқадаги йўловчилар учун ҳам стакандон, иситилувчи ўриндиқ, USB-қувватлагич ва қўшимча ёриткич чироқлар бўлади.

“Лада Веста Signature”га стандарт бензинли двигатель ўрнатилади, у 106 от кучига эга.

Бироқ ушбу версия таклифи компания мутахассислари томонидан ижобий баҳоланмади ва рад этилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий