29/09/2017

Ёлғоннинг умри қисқа: Австралиялик блогер сохта саратон ва уни даволашнинг муқобил усуллари ҳақида ёзгани учун йирик миқдорда жаримага тортилди

Мельбурн шаҳрининг федерал суди 25 ёшли блогер Аннабель Гибсонни ёлғон маълумот тарқатиш ва ўқувчиларни алдашда айбли деб топиб, унга 322 минг доллар миқдорида жарима белгилади.

У бир неча йилдан буён ўзида аниқланган саратоннинг ноёб турини мустақил тарзда муқобил усуллар ёрдамида даволаб келаётганини айтиб, ўқувчиларини алдаб келган. Гибсон 2013 йилдан бери соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи материаллар сотувидан жами 322 доллар даромад кўрган.

2015 йилда бир гуруҳ журналистлар Гибсоннинг ушбу ёлғонини фош қиладилар: гап шундаки, унга 2009 йилда ҳеч қандай саратон касаллигига оид диагноз қўйилмаган экан, ва умуман блогер бундай касаллик билан оғримаган.

Apple Гибсонга тегишли соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мобил иловани AppStore AppStore дўконидан ўчириб ташлади.
Made on
Tilda