04/08/2017

Бориб кўриш шарт эмас, шлемни тақинглар: Ходимларни ўқитиш учун Audi виртуал реаллик технологиясидан фойдаланмоқда

Audi автоконцерни ўзига қарашли ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш учун виртуал реаллик технологиясидан фойдаланишни бошлади, деб ёзмоқда Supply Chain Dive ресурси.

Энг қизиғи, мазкур инновацион ўқув марказини ихчамгина чемоданга жойлаш мумкин: унда компьютер, виртуал реаллик шлеми ва иккита контроллёр бор холос. Audi бунинг учун HTC Vive тизимини танлаган бўлиб, ушбу тренинг жиҳозларидан исталган ерда фойдаланиш имконияти мавжуд.

Ҳозирда логистика бўйича меҳнат қиладиган ходимлар компаниянинг Ингольштадт шаҳридаги бош офисига виртуал реаллик орқали ташриф буюриб, иш ўрганмоқдалар. Ушбу ўқув дастурида бир нечта мураккаблик босқичлари кўзда тутилган. Жараённи бошқарадиган тренер виртуал реаллик шлемини планшетга улаган ҳолда ходимларнинг ҳаракатини кузатиши мумкин.
Made on
Tilda