07/08/2017

Инсайд: ASUS жаҳондаги энг илғор видеокартани тайёрламоқда

AMD компанияси аввалроқ самарадорлиги бўйича бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг моделларини орқада қолдирган ва 2017 йилнинг энг кучли версияси деб аталаётган RX Vega видеокартасини тақдим қилган эди. ASUS ҳам ушбу пойгада ортда қолишни истамаяпти ва тез орада 600 Вт энергия истеъмол қиладиган битта платада иккита Vega 10 картаси жойлашган янги видеокартани ишлаб чиқяпти. Айрим фойдаланувчиларнинг қайд этишича, деб хабар бермоқдв 4PDA нашри, ушбу видеокарта натижада жаҳондаги энг илғор моделга айланиши ҳеч гап эмас экан.

Миш-мишларга қараганда AMD бошқа техника ишлаб чиқарувчиларига Vega 10, Vega 10 XL ва Vega 10 XT чиплари асосида махсус видеокарталарга яратишга рухсат берган. Агар мазкур хабар рост бўлиб чиқса, у ҳолда тайванлик гигант ўз режаларини осонлик билан рўйбга чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ASUS компанияси ўз вақтида жаҳондаги энг тезкор видеокарта деб эътироф этилган Radeon HD7970 номли қўш чипли моделни ишлаб чиққан эди. Энг қизиғи ушбу карталар суюқлик ёрдамида совутиладиган илк моделлар ҳисобланган.
Made on
Tilda