23/06/2017

Armani бренди остидаги ақлли соатлар сентябрь ойида намойиш этилади

Мода оламида люкс, замонавий ва технологик ҳисобланган Emporio Armani бренди Android Wear 2.0 платформасида ишлайдиган кўп функцияли ақлли соатларини бир неча ойдан кейин намойиш қилишни режалаштирган. Phone Arena нашрининг ёзишича, янги соатлар Connected номи билан юритилади.

Соат дизайни Armani томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирча соатнинг бошқа Android Wear 2.0 платформасидаги ақлли соатлардан қайси жиҳатлари билан фарқланиб туриши номаълум. Бироқ яқинда эълон қилинган видеода кўрсатилганидек соатнинг ташқи дизайни ва эргономикаси чиндан ҳам ноодатий ва антиқа. Айнан мана шу сабабнинг ўзи ҳам мазкур ақлли соатларга бўлган талабнинг ўсишига замин яратиши мумкин.

Ушбу ақлли соатлар бошқа шундай аксессуарларга хос барча функцияларни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Made on
Tilda