26/10/2017

АҚШдаги аэропорт ходими йўловчиларнинг кайфиятини кўтариш учун рақсга тушиб берди (видео)

Нью-Йорк шаҳридаги аэропорт ходими Киран Ашфорд самолётга қўниш йўлагидан учишга ёрдам бериш пайтида ўз вазифасини бажариш билан биргаликда рақсга ҳам тушишни унутмади, деб ёзмоқда TJournal.

У самолётдаги йўловчиларнинг кайфиятини бироз бўлса-да чоғ қилиш мақсадида рақсга тушган. Видео йўловчилардан бири томонидан суратга олинган.
Made on
Tilda