8 yanvar 8:54

Apple`га тегишли тезкор зарядлаш технологияси OnePlus ва LG ечимларига қараганда секинроқ қувватлайди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Tom’s Guide портали оммабоп смартфонлардаги тезкор зарядлаш технологияларини солиштириб, улар қайд этган натижаларни эълон қилди. Ушбу тестда Google, LG, Apple, Samsung, OnePlus смартфонлари қатнашган.

Синов-тест 30 ва 60 дақиқали қувватлаш интервалларини ўз ичига олган иккита босқичдан ташкил топди. Юқоридаги смартфонлар орасида энг яхши натижани OnePlus 5T модели кўрсатди. У 30 дақиқада 59 фоизга, 60 дақиқада 93 фоизга зарядланган. Иккинчи ўринни LG V30 эгаллаган бўлса, учинчи ўринга iPhone X лойиқ кўрилди. У 30 дақиқада 50 фоизга зарядланган.

Apple моделларини қувватлаш учун 29 Вт бирликдаги қувват блоклари ишлатишган. Ўрамдаги аксессуарлар айфонларни анча секин қувватлаши исботланди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий