14 avgust 9:04

Apple барча техникаларини янги турдаги дисплейга ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Буни компаниянинг янги патентлари кўрсатмоқда

Шу йилнинг май ойида Apple компанияси MicroLED технологиясига бирданига бир нечта патентлар олди. Шунингдек, апрель ойида компания мазкур технология асосида яратилган дисплейга патент олди ва бу MicroLED-дисплейларининг келажакда iMac, MacBook, iPhone ва шу кабиларда фойдаланишга олиб келиши мумкин, деб ёзади Ferra.

Умуман олганда, ўтган ойнинг охирида MicroLED дисплейли қурилмалар ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида биринчи миш-мишлар пайдо бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, компания мазкур технологиядан фойдаланган ҳолда, келгусидаги Apple Watch лар учун экранлар ишлаб чиқарадиган янги турдаги дисплейларни етказиб берувчи Тайванлик иккита таъминотчини танлаб олди.

Шу билан бирга, Patently Apple яқинда MicroLED учун Apple нинг аллақачон Европада берилган янги патентини маълум қилди. Уни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларнинг пайдо бўлиши санаси 2019 йил 1 август билан ҳисобга олинади. Кўриниб турибдики, компания ўзининг интеллектуал мулк ҳуқуқини имкон қадар ҳамма ерда ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда ва бунга жиддий киришган.

Бундан келиб чиқадики, яқин келажакда компаниянинг MicroLED нинг энг янги турдаги дисплейлари асосида ишлайдиган янги қурилмалари анонсининг катта бир шов-шуви бизни кутмоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий