4 yanvar 15:15

Apple акциялари янги рекорд ўрнатди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Кеча, 2 январь куни Apple акциялари нархи илк бор донасига 300 доллардан ошди. Биржа савдолари ёпилишига озгина қолганда компания қимматли қоғозлари нархи 2,3 фоизга ўсиб, 300,35 долларга етди.

Газета маълумотига кўра, Apple`нинг бозор капитализацияси 1,33 трлн долларга етди. Капитализация бўйича иккинчи ўринда 1,23 трлн доллар билан Microsoft компанияси турибди.

Apple акциялари илк бор 2018 йилда 200 долларлик кўрсаткичдан ўтганди. 2009 йилдан бери компания акциялари деярли 10 баравар қимматлашди.

2019 йил сентябрда Apple янги iPhone 11 Pro, iPhone 11 Pro Max, iPhone 11 смартфонларини намойиш қилди. Янги гаджетлар тақдимотидан кейин компания капитализацияси 1 трлн доллардан ошди.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий