21/09/2017

Андижонда Lamborghini Gallardo аукцион савдосига қўйилмоқда

Андижон вилоятининг суд-ижро департаменти қизил рангли Lamborghini Gallardo автомоомбилини аукцион савдосига қўйди, деб ёзмоқда UzNews нашри. Автомобилнинг аукциондаги бошланғич нархи 615 млн. сўм.

Очиқ аукцион шй йилнинг 22 сентябрь санасида, яъни эртага бўлиб ўтади. Автомобилнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай маълумот тақдим этилмаган.

Lamborghini Gallardo – спорткар, 2003-2013 йиллар давомида Lamborghini компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Стандарт моделининг нархи 160 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Made on
Tilda