16 aprel 16:28

Қандай қилиб ва нима учун “Beeline” “USENET”ни қўллаб қувватлайди?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Марказий Осийода биринчи “USENET” дигитал-конференцияси анъанага кўра 2018 йилнинг 27 апрел куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Beeline Ўзбекистон уч йилдан буён ушбу тадбирнинг бош хомийси бўлиб келмоқда.

Компания қандай тарзда ва нима учун ушбу лойиҳани қўллаб қувватлаши ва “USENET 2018”да у нимани тақдим қилишини “Beeline”дан сўрадик.

Бугунги кунда “USENET” майдончаси йилнинг энг оммавий трендларини муҳокама қилиш учун дигитал, маркетинг, контент ва IT соҳасидаги 1000 дан ортиқ мутахассис ва экспертларни йиғадиган майдончадир. Айни дамда ушбу майдонча диалог олиб бориш учун ва ушбу соҳаларнинг барчасини рақамли майдонда ривожлантиришга қаратилган ягона майдонча ҳисобланади.

Энг йирик телекомуникатсион компания учун “USENET” нафақат муҳокама қилиш майдончаси ҳисобланади. Абонентлар сони 10 миллионга яқинлашган алоқа оператори ўзини трендлар пайдо бўлишини диққат билан кузатувчи ва инноватсияларни яратувчиси сифатида намоён этмоқда.

Ҳозирги даврда барча ТelCо – соҳа транформация жараёнини бошдан кечиромқда, ва абонент билан бирга янада чуқурроқ онлайнга кириб кетмоқда. Ушбу тенденция бутун жахонда жуда ёрқин намойиш бўлмоқда ва кузатилмоқда, шунга қарамасдан абонентларнинг аксарияти ҳанузгача овози қўнғироқларни афзал кўришади, мобил интернет, дигитал-махсулотлар ва дата–трафик фойдаланувчилари йилдан йилга динамик равишда ошиб бормоқда. Айнан шунинг учун ҳам мобил операторлар – бозорнинг трендсеттерлари – хозирдан онлайн –аудиторияни жалб қилишга ва диджитал-махсулотарни яратишга ва ушбу фойдаланувчилар гуруҳи учун ечимларни топишга ўз диққатини қаратган.

Жорий йилда “USENET” доирасида “Beeline” компанияси иштирокчиларга мавжуд дигитал-махусулотларини ва инноватсион ечимларини тақдим қилмоқда. Компания маърузачилари қандай қилиб ва нима сабабдан “Beeline” янги хизматларни ишга тушираётганини ва онлайн-маконда абонентлар билан алоқа нуқталарини ва қайси йўналишда уяли алоқа операторини юргизиш ҳақида батафсил гапириб берадилар. Бозордаги ҳамкасблари билан биргаликда, мобил алоқа операторлари мутахассислари кенг аудиторияга янги инноватсион ечимларни эълон қиладилар ва нима учун “Beeline”га “Beepul” ўз тўлов хизмати керак эканлигини тушунтирадилар.

“USENET”да бу йили тақдим этилган спикерлар ва мавзулар тўғрисидаги батафсил маълумот ҳттп://www.usenet.uz расмий сайтида тақдим қилинган. Эслатиб ўтамиз, қуйидаги мавзулар ушбу йилдаги конференция марказидадир – блокчейн ва криптовалюталар, контент ва интернет-маркетинг.

– USENET – бу турли мамлакатлардан йиғилган ўз касбининг мутахассислари бўлган экспертлар мулоқоти учун мўлжалланган энг обрўли майдончаларидан биридир. Ҳар йили ушбу тадбирда дунёнинг турли чеккасидан турли компаниялар вакиллари йиғилиши – ушбу конференциянинг қай даражада долзарблиги, замонавийлиги ва ахамиятлилигини билдирувчи кўрсаткичдир. Ушбу майдонча бизнинг ёрдамимизда ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётгани ва мамлакатнинг дигитал-индустриясида трендлар етакчиси сифатида фаолият юритаётгани бизни жуда қувонтиради. Айниқса конференция экспертизаси даражаси ошиб боратёгани жуда қувонтиради: ташкилотчилар йилдан йилга, иштирок этишни истовчилар геометрик равишда кўпайиб бораётганига қарамасдан ҳамкорларни ва спикерларни танлаш масаласига жуда жиддий ёндашмоқдалар. Биз доимо қўлимизни пулсда ушлаб туришга ҳаракат қилмиз, бозор инноватсиялари ва трендларини доимо кузатиб борамиз, ва ўзимиз томонимиздан унинг ривожланишига ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрмиз, – деди “Beeline Uzbekistan” компаниясининг бош директори Дмитрий Шуков.

Конференцияга билет олиш учун Телеграм-канали:   https://t.me/usenet18 га ёзилиш ёки тадбирнинг расмий сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар?

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар

USENET 2018 рекорд миқдордаги спикерларнинг чиқиши кутилмоқда

USENET 2018 рекорд миқдордаги спикерларнинг чиқиши кутилмоқда

16 aprel 15:13

USENET 2018 да спикерларнинг чиқишлари бўйича дастур эълон қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Конференциянинг очилиш маросими 27 апрель куни соат 09:30да бошланади USENET 2018 халқаро digital конференциясининг расмий сайтида спикерларнинг чиқишлари бўйича дастур эълон қилинди, деб ёзмоқда Repost нашри.  Конференциянинг очилиш маросими 27 апрель куни соат 09:30да бошланади. Анъанага мувофиқ, тадбир International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг иккита залида бир кун давомида ўтказилади. Жорий йилда […]

25 aprel 13:06

Beeline Ўзбекистонда қанча фойда қилгани маълум бўлди

Beeline Ўзбекистонда қанча фойда қилгани маълум бўлди

26 fevral 8:14