07/09/2017

Amazon ўзбекистонлик дастурчилар яратган стартапни сотиб олди

Шу йилнинг июль ойида Ўрта Шарқда ўзининг бизнесини кенгайтириш мақсадида АҚШнинг Amazon компанияси 580 млн доллар эвазига Бирлашган Араб Амирликларидаги Souq.com компаниясини харид қилган эди. Куни кеча эса Amazon ва Souq.com ушбу мамлакатдаги фаолиятини янада кучайтириш учун ўзбекистонлик тадбиркор томонидан асос солинган Wing.ae стартапини сотиб олди, деб TechCrunch нашри.

Wing.ae турли маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш билан шуғулланади ва онлайн савдо учун оптимал электрон ечимларни тақдим этади. Стартап 2016 йилда ўзбекистонлик ишбилармон Музаффар Карабаев раҳбарлигида иш бошлаган.
Расмда: Souq.com асосчиси ва раҳбари Роналду Мушавар (чапда) ва Wing.ае стартапи асосчиси Музаффар Карабаев (ўнгда).
Ушбу стартап Amazon компаниясининг ушбу ҳудуддаги бизнесига кучли туртки бериши кутилмоқда.

Wing.ae онлайн платформасига тегишли мобил илова 2016 йилда Ўзбекистоннинг Datasite Technology компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Мазкур компания ўз фаолияти давомида ахборот технологияларига доир кўплаб лойиҳаларни амалга оширган.
Made on
Tilda