12/10/2017

Энди ёмғир остида ҳам китоб ўқиш мумкин: Amazon сувдан ҳимояланган электрон китобни сотувга чиқаради

АҚШнинг Amazon компанияси сувдан ҳимояланган корпусга эга янги электрон китобни тақдим қилди, деб ёзмоқда Стартаплар ва бизнес нашри.

Kindle Oasis номланувчи ушбу ридер (электрон китоб) 7 дюймли экран билан жиҳозланган ички хотира сиғими 8 ёки 32 ГБ, оғирлиги – 194 грамм. Ридерни икки метргача бўлган сувда бир соат давомида ушлаб туриш мумкин, бунга унинг корпуси дош бера олади.

Энг қизиғи, китобни бир марта тўлиқ зарядлаб, ундан 6 ҳафтагача фойдаланиш мумкин.

Kindle Oasis тез орада, яъни 31 октябрь санасидан бошлаб 250 доллар нархида (8 ГБли версия учун) сотувга чиқади.
Made on
Tilda