14/07/2017

Яқин келажакда Amazon, Google ва Facebook банкларга жиддий рақиб бўлиши мумкин

Яқинда Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми эълон қилган тадқиқотла айтилишича, молиявий-технологик стартаплар эмас, балки Amazon, Google ва Facebook сингари IT-гигантлар йирик молиявий компания ва банкларга жиддий рақобатчи бўлиши кутилмоқда экан. Тадқиқотда йирик технологик гигантлар сунъий интеллект, Big Data ва булутли хотирага асосланган хизматларни жадал равшида ривожлантираётгани эътироф этилган, деб ёзмоқда Коммерсант ресурси.

Янги технологиялар орқали IT-гигантлар истеъмолчиларнинг молиявий хизматлар бозори тўғрисидаги тасаввурларини ўзгартирмоқдалар (бунга кредит борасидаги тезкор қарорларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин). Бироқ, аввалдан кутилганидай, молияий стартаплар бу ишни уддасидан чиқолмаяпти. Тадқиқотда ёзилишича, бундай стартаплар истеъмолчиларнинг анъанавий молия секторидан узоқлашиши борасидаги прогнозларни нотўғри баҳолаган.

Ҳозирда Amazon, Google, Facebook, Apple ва Alibaba компаниялари ўзининг мустақил тўлов тизимини ишлаб чиққан бўлиб, шу орқали яқин келажакда банк ва бошқа молиявий институтлар учун кучли рақобат пойгасини бошлаб юбориши мумкин.

Масалан, 2016 йилда Amazon компаниясининг молиявий айланмалари кўлами АҚШ интернет-тижорати айланма кўламининг 53 фоизини ташқил этган. Компаниянинг Amazon Prime платформасидан айни пайтда 80 млн одам фойдаланади. Бундан ташқари Amazon ўзининг тўлов-монетар тизимини муваффақият билан татбиқ этиб келмоқда.

"Банк ва бошқа йирик молиявий компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик бир текисда амалга ошмайди, - дейди тадқиқот етакчиси Жесс Макуотерс, - улар ўзларининг муҳим стратегик режаларини рўёбга чиқариш учун технологик брендлар томонидан яратиладиган ечимларга эҳтиёж сезади, эвазига эса фақат ўзларининг анъанавий хизматларини таклиф қила оладилар, холос".
Made on
Tilda