04/08/2017

Салом, сал чеккароқ турсангиз қўниб олардим: Amazon гапирувчи дронни патентлади

АҚШнинг патент ва товар белгилари бошқармаси Amazon компаниясига гапирувчи дронни ишлаб чиқиш учун тегишли патентни тақдим қилди, деб хабар бермоқда Gagadget сайти.

Албатта, АҚШнинг энг йирик ритейлери бўлган Amazon бундай хусусиятга эга дронни бежизга яратмаяпти. Гап шундаки, у буюртмани элтиш пайтида мижоз билан гаплашиши ва бир нечта вазифаларни бажариши мумкин бўлади. Бундан ташқари, учиб кетаётган дронларни овоз билан ортга қайтариш имконияти ҳам пайдо бўлади. Шу билан бирга, гапирувчи дронлар одамларни огоҳлантириб, турли фалокатларнинг олдини ҳам олиши мумкин.

Ҳозирча бундай дронларнинг қачон сотувга чиқарилиши ёки эксплуатациясига оид қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.
Made on
Tilda