25 aprel 16:39

Amazon буюртмаларни мижозлар автомобилларига етказишни бошлади (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Amazon интернет-ритейлери буюртмаларни мижозларнинг автомобилларига улар бўлмаганда ҳам етказиб беришни бошлади. Ушбу хизматдан ҳозирча АҚШнинг 37 шаҳрида муайян маркадаги автомобиллар эгалари фойдалана оладилар, деб ёзмоқда Кун сайти.

Amazon Key In-Car деб номланган ушбу хизмат General Motors ва Volvo’нинг 2015 йилда ишлаб чиқарилган ёки ундан янгироқ машиналари билан ишлайди. Бу машиналарда уларга масофадан кириш функцияси мавжуд бўлиб, курьер бу функциядан машиналарни очиш ва ёпиш учун фойдаланади.

Amazon Key курьерларга мижозлар машиналарини смартфон билан очишга ва уларда жўнатмаларни қолдиришга ижозат беради. Ушбу хизмат Amazon Prime хизмати обуначилари учун бепулдир.

Жўнатманинг оғирлиги 50 фунтдан (22 кг) оғир, ўлчами 26 х 21 х 36 дюймдан (66 х 53 х 40 см) катта, қиймати эса 1,3 минг доллардан юқори бўлмаслиги керак.

Фойдаланувчи буюртма вақтида манзилни кўрсатиши ва жўнатма етказиладиган кун ўз автомобилини кўрсатилган манзилдан 2 квартал узоқроқда қолдирмаслиги лозим. Курьер машинани оча олиши учун у жамоат жойида, мисол учун, уй ёки ишхона олдидаги автотураргоҳда қолдирилиши лозим.

Курьер келишидан 20 дақиқа олдин фойдаланувчи бу ҳақда огоҳлантириш олади. TechCrunch журналистининг айтишича, курьерлар керакли машинани топиш учун ундаги сигнализацияни ёқишлари мумкин. Дастур, шунингдек автомобиль очилиб, кейин ёпилганини текширишга имкон беради.

Компаниянинг буюртмаларни етказиш бўйича вице-президенти Питер Ларсеннинг айтишича, компания мижозлар бўлмаганда ҳам буюртмаларни уларнинг уйларига етказиб бериш хизмати ҳақида ижобий фикрлар олган ва “ўз ғоясини уйлардан ташқарига олиб чиқмоқчи бўлган”.

2017 йил кузида компания фойдаланувчилар уйларида бўлмаганда ҳам жўнатмаларни уларнинг уйларига етказиб беришни бошлаган. Amazon Key хизмати керакли пайтда уйнинг эшикларини очувчи “ақлли” қулф ва уйда юз бераётган ҳодисаларни кузатувчи камера эвазига ишлайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Amazon вакиллари Artel заводига ташриф буюрди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШнинг Amazon компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Улар Artel заводи фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда корхона ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистонда янада қулай IT экотизимларини яратиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик нуқталари ва истиқболдаги лойиҳалар учун йўналишлар топишдир. Amazon мутахассислари Аҳмед Элбаз ҳамда Вераника […]

Безос кемасида фазога сайёҳлик неча пулга тушади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Жефф Безоснинг Blue Origin аэрокосмик компаниясидан кўп марталик New Shepard кемасида фазога сайёҳ сифатида учиш нархи 200 минг АҚШ долларидан бошланади. Чипталар сотуви 2019 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Reuters компания манбасида ҳавола билан ёзади. Нашр ҳамсуҳбатларидан бирига нархнинг 200 мингдан 300 минг АҚШ долларигача, бошқа бир […]

21 iyul 11:12