28/07/2017

Forbes: Amazon асосчиси Жефф Безос Билл Гейтсни ортда қолдириб жаҳондаги энг бой одамга айланди

Amazon асосчиси Жефф Безос миллиардерлар рейтингида Билл Гейтсни ортда қолдириб, Bloomberg ва Forbes версиялари бўйича жаҳондаги энг бой одам деб эътироф этилди.

2017 йил 27 июль ҳолатига Amazon акциялари нархи 1,8 фоизга ўсди ($1 071,31) ва Bloomberg рейтингида Безос Гейтсни миллиардерлар рўйхатида ортда қолдирди. Компаниянинг молиявий кўрсаткичлар ҳақида расмий маълумот тақдим этадиган санаси яқинлашган сари, унинг акциялари нархи ҳам ошиб бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра Amazon сўнгги йилдаги даромади 22 фоизга ортиб, жами 37,2 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.
B Кечаги сананинг иккинчи ярмида Безоснинг умумий бойлиги 90,6 млрд долларга баҳоланган, Гейтсники эса 90,1 млрд долларга тенг бўлган. Охирги йилда Amazon акциялари нархи қарийб 40 фоизга ортиб, Безоснинг бойлигига 24,5 млрд доллар қўшилган. Жорий йилда Безос миллиардерлар рейтингида Уоррен Баффет ва Zara бренди асосчиси Амансио Ортегани ортда қолдиришга муваффақ бўлган эди.
Made on
Tilda