3 oktyabr 11:10

“Amazon” АҚШдаги ходимларининг ойлик маошини икки баробар оширади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

СИЭТЛ – Жорий йилнинг 1 ноябридан “Amazon” компанияси АҚШда ишлаётган ходимларининг ойлик маошини икки баробар оширади ва соатига 15 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлайди. Ушбу қарор компаниянинг барча ходимларига жорий қилинади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар берди.

“Биз бу ўзгаришдан жуда хурсандмиз ва бошқа компаниялар ҳам энг кам иш ҳақи қийматини оширишининг тарафдоримиз”, – дейди “Amazon” раҳбари Жефф Безос.

Компания маълумотига кўра, “Amazon”нинг 250 мингдан ортиқ ходими бу қарордан жуда мамнун.

Маълум бўлишича, компания АҚШда энг кам иш ҳақини оширишни қўллаб-қувватламоқда.

“Энг кам иш ҳақининг оширилиши мамлакатдаги ўн миллионлаб оилаларнинг турмуш даражаси ошишига хизмат қилади”, – дейди компания вакили.

Ҳозир АҚШда энг кам иш ҳақи соатига 7,25 АҚШ долларига тенг.

Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида “Amazon” компанияси бозор қиймати 1 триллион АҚШ долларидан ошган иккинчи компанияга айланган эди ташкил этади.

Манба: TURON24

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Amazon буюртмаларни мижозлар автомобилларига етказишни бошлади (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Amazon интернет-ритейлери буюртмаларни мижозларнинг автомобилларига улар бўлмаганда ҳам етказиб беришни бошлади. Ушбу хизматдан ҳозирча АҚШнинг 37 шаҳрида муайян маркадаги автомобиллар эгалари фойдалана оладилар, деб ёзмоқда Кун сайти. Amazon Key In-Car деб номланган ушбу хизмат General Motors ва Volvo’нинг 2015 йилда ишлаб чиқарилган ёки ундан янгироқ машиналари билан […]

25 aprel 16:39

Amazon вакиллари Artel заводига ташриф буюрди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШнинг Amazon компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Улар Artel заводи фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда корхона ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистонда янада қулай IT экотизимларини яратиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик нуқталари ва истиқболдаги лойиҳалар учун йўналишлар топишдир. Amazon мутахассислари Аҳмед Элбаз ҳамда Вераника […]

Безос кемасида фазога сайёҳлик неча пулга тушади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Жефф Безоснинг Blue Origin аэрокосмик компаниясидан кўп марталик New Shepard кемасида фазога сайёҳ сифатида учиш нархи 200 минг АҚШ долларидан бошланади. Чипталар сотуви 2019 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Reuters компания манбасида ҳавола билан ёзади. Нашр ҳамсуҳбатларидан бирига нархнинг 200 мингдан 300 минг АҚШ долларигача, бошқа бир […]

21 iyul 11:12