06/09/2017

Тома-тома кўл бўлур: Британия стартапи ALcraft GT электромобили учун маблағни одамлардан йиғишга қарор қилди

Айни пайтда автомобиль саноатида меҳнат қилган кўплаб мутахассисларни жалб қилган Британиянинг ALcraft стартапи ўзининг GT номли янги электромобилига тегишли концептни намойиш қилди. Энг қизиғи, стартап ушбу автомобилни ишлаб чиқаришга сарфланадиган зарурий маблағни Indiegogo краудфандинг платформасида йиғиб олишни режалаштирган.

ALcraft GT электромобили ҳозирча фақат макет кўринишида тайёрланган: унда тўрт кишига мўлжалланган ўриндиқ, иккита тепага очиладиган эшик ва 500 л ҳажмдаги юкхона мавжуд. Бироқ лойиҳа муаллифлари ҳозирча аккумуляторнинг сиғимини ошкор қилишмаган.

Автомобилга ўрнатилган 3 та электромотор жами 600 от кучига тенг қувватни яратади, айланиш моменти 1140 нм, бу эса уловга 100 км/соат тезликка 3,5 сонияда эришиш имкониятини беради. Лойиҳа автомобиль учун икки ойда 600 минг фунт тўплаш мақсадида.
Made on
Tilda