18/09/2017

Аэропортларда чемонданни адаштирмаслик учун ажойиб янги ғоя

Турли сафарларга учиш пайтида чемоданни аэропортда адаштириб юбориш ёки йўқотиб қўйишдан ҳеч ким ҳимояланмаган. Албатта, бундай ҳолат барчанинг таъбини хира қилиши турган гап. Мана шундай ҳодисалар рўй беришини бутунлай бартараф этиш учун Лондондаги онлайн дўконлардан бири янги ғояни таклиф қилмоқда, деб ёзмоқда Interesting Engineering нашри.

Head Case деб номланаётган ушбу ечим ўз юзингизни мустаҳкамроқ материалга чоп этиб, уни чемоданнинг устига қоплашни таклиф қилади. Бироқ расмлар танлови умуман чекланмаган: сиз истаган машҳур шахс, севимли жониворингиз ёки ўз юзингизни расмини танлашингиз мумкин.

Мазкур қоплам айни вақтда буюртмачиларга Firebox дўкони орқали 26 доллар эвазига етказиб берилмоқда.
Made on
Tilda