7 mart 14:15

ADWEEK 2018: база станциялари учун СанПин замонавийлаштириш кампанияси йилнинг энг яхши ПР-лойиҳаси деб тан олинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2 март куни 2017 йилнинг 5 октябридан 2018 йилнинг 31 январигача бўлиб ўтган АDWEEK реклама Nанлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг реклама соҳаси вакилларидан иборат 7 нафар ҳакамлар ҳайъати 11 та тоифадаги энг яхши номзодларни танлаб олди. Йилнинг энг яхши ПР-лойиҳаси сифатида мобил алоқа операторлари таянч станциялари сигналининг оқим зичлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стандартларини модернизация қилиш бўйича кампания эътироф этилди.

Уяли алоқа операторларининг таянч станциялари учун санитария қоидаларини ўзгартириш тўғрисидаги ташаббус билан “Beeline” йил бошида чиққан эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигининг кўмагида 23 млн. абонентга мобил алоқа хизматларининг сифатини яхшилаш ва эскирган стандартларни ўзгартириш орқали тармоқлар қамровини кенгайтириш лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган эди. Ўзбекистонда уяли антенналарнинг электромагнит нурланиш даражасига оид санитария қоидалари ва нормалари дунёдаги энг қатъий ҳисобланади: 2,5 мкВт/см². Таққослаш учун: Россияда бу кўрсаткич 4 баробарга юқори – 10 мВт/см², Европа Иттифоқи мамлакатларида 40 баробарга юқори – 100 мВт/см² га қадар, Исроилда эса 400 мВт/ см². 10, 100 ва 400 мВт/cм2 ҳам мутлақо хавфсиз параметрлар эканлиги тушунарли.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2006 ва 2011 йилларда чиқарган баёнотларига кўра, жаҳон мобил алоқа операторларининг таянч станциялари томонидан инсон саломатлигига зарар етказилганининг бир дона мисоли ҳам қайд этилмаган. Шуни таъкидлаш керакки, таянч станцияларининг оқим зичлиги даражасининг ошиши, авваламбор, аҳоли пунктлари, шунингдек, автомобиллар ва темир йўллари ўтган ҳудудларда уяли алоқа хизматларини тақдим этиш учун амалга оширилади. Фақат 2017 йилда мамлакат бўйлаб мобил алоқа операторларининг 1843 таянч станциялари ўрнатилган. Шундай қилиб, бугунги кунда бутун республика бўйлаб 20 мингдан ортиқ таянч станциялари ўрнатилган. Жорий йилда яна 4000 та база станциялари ўрнатилиши режалаштирилган, бу мамлакатнинг мобил алоқа ҳудудларини қамраб олиш даражасини сезиларли даражада оширади ва ҳар жойда сифатини яхшилайди”, – деди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ахмедхаджаев Азим.

ADWEEK халқаро ҳайъати лойиҳанинг концепцияси ва стратегиясини, шунингдек, бутун соҳа ва регуляторнинг фаол ёрдами натижасида қўлга киритган ижобий натижаларини юқори баҳолади. Бир қатор аналитик нашрлар ва экспертлар муҳокамасидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги СанПин 0295-11га қўшимчалар киритди, бу эса оқим зичлигини 4 мартага кўпайтириш имконини берди. Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси алоқа сифатидаги ижобий ўзгаришларни бошидан кечирди.

Воқеани шарҳлар экан, “Unitel”нинг Бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Ушбу масала бўйича ADWEEK мукофоти Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги бошчилигидаги барча операторларнинг биргаликдаги ҳаракатлари телекоммуникацион инфратузилмани тез ва самарали модернизациялашга қандай ёрдам бериши мумкинлигининг яққол намунасидир. Бизнинг соҳамиз улкан бунёдкорлик салоҳиятига эга ва шубҳасиз, бозор ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши билан жаҳоннинг энг яхши амалиётларига таянган ҳолда, биз катта натижаларга эриша оламиз”.

***

“Beeline” бренди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МЧЖ “Unitel”нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябр куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистон GSM-операторлари қаторида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2017 йилнинг 3 чорак натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9 540 145 кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб “Unitel” МЧЖ “Beeline” бренди остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабр куни “Unitel” компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, 3Г тармогъи ишга туширилиши тўгърисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябр куни “Beeline” Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.

“Buzton” қўшма корхонаси 1995 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Биринчи босқичда компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий рақамли телефон алоқасини тақдим этиш ҳисобланар эди. 2000 йилдан бошлаб компания телекоммуникациялар бозорида ўз фаолият доирасини кенгайтирди, ва Интернетга кириш ҳамда маълумотлар узатиш бўйича хизматлар тақдим этишни бошлади. Ҳозирги кунда “Бузтон” ҚК интеграцияланган алоқа хизматлари оператори сифатида фаолият кўрсатмоқда, яъни мижозларга замонавий телекоммуникация хизматлари бутун мажмуасини: телефония, маълумотлар узатиш ва Интернетга кириш хизматларини тақдим этмоқда. 2008 йилда “Бузтон” ҚК МЧЖ “ВимпелКом” Компаниялар гуруҳи таркибига кирди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий