15 noyabr 12:34

AҚШда сохта iPhone’ларни ҳақиқийлаштирган уч ака-ука Apple’га 6 миллион долларлик зарар келтирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳри (AҚШ)да уч нафар хитойлик ака-ука бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ сохта Apple маҳсулотларини ҳақиқийсига алмаштириш орқали 8 йилдан бери Apple’ни 6,1 миллион долларга “чув тушириб” келишган.

Жиноий гуруҳ ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаган. Aка-укалар Хитойдан сохта iPhone ва iPad’ларни (улар ҳақиқийсига жуда ўхшаган, уларнинг IMEI кодлари ҳақиқий бўлган) Қўшма Штатларга олиб келиб, қасддан синдиришган ва Apple’нинг хизмат кўрсатиш марказларига янги ва ҳақиқий қурилмаларга алмашиш учун олиб боришган.

ФҚБ маълумотларига кўра, улар AҚШнинг камида 40 та штатида, шунингдек, Канадада жиноий фаолиятни амалга оширишган. Гуруҳда ўнлаб одамлар бўлган ва улар Лиао фамилияли уч нафар хитойлик муҳожирлар томонидан бошқарилган. Шунингдек, тўда аъзолари орасида AҚШ фуқаролигига эга Вьетнам ва Россиядан келган мигрантлар ҳам бўлган.

ФҚБ гуруҳнинг 11 нафар аъзосини қўлга олган ва улардан 90 дона iPhone ҳамда тахминан 250 минг доллар миқдоридаги пулни ашёвий далил сифатида олиб қўйган. Уларга қўйилган айбнома 76 пунктдан иборат бўлиб, улар орасида фирибгарлик, пул ювилиши ва одам ўғирлаш ҳам бор. Гуруҳ етакчилари 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий