12/09/2017

40 йил гаражда чанг босиб ётган ягона нусхадаги Ferrari сотувга қўйилди

RM Sotheby's аукцион уйи Ferrari 365 GTB/4 Daytona Berlinetta Alloy by Scaglietti пойга машинасини 1,8 млн еврога сотди, деб ёзмоқда Kun сайти.

Аукцион сентябрь бошида "Феррари"нинг 70 йиллик юбилейига бағишланган Leggenda e Passione тадбири давомида Фьорано пойга трассасида ўтган.

Ушбу автомобиль "Дайтона" пойга машинасининг умумий йўлларда юриш учун сертификатланган ягона нусхасидир. Машина алюмин кузовга, органик шишадан ишланган чироқларга, электр ойнакўтаргичлар ва қора чарм билан қопланган салонга эга. Машина бор-йўғи 36,4 минг км йўл босиб ўтган.

Бундай машинадан чидамлилик пойгалари учун 5 дона қурилган, 365 GTB/4 моделининг умумий нусхалари эса 1200 машинани ташкил қилган. Спорткар 1969 йилдан 1973 йилгача ишлаб чиқарилган.

Шасси рақами 12653 бўлган ва Scaglietti ательеси дизайнига эга ушбу машина 1969 йилда ишлаб чиқарилган. 1971 йилда эса бир неча қўлдан ўтиб, япониялик дилер Макото Такаи қўлига келиб тушган. Такаи эса "Дайтона"ни гаражида 40 йил сақлаган.
Made on
Tilda