02/09/2017

Энди флешкада жой камайиб қолмайди: 400 ГБ сиғимли SanDisk microSD картаси 250 долларга баҳоланди

Яқинда Western Digital томонидан чиқарилган SanDisk microSD картаси 400 ГБ сиғимга эга бўлиб, ҳозирда жаҳондаги энг йирик хотирали microSD карта ҳисобланади.

Бундай йирик сиғимли хотира картасини ишлаб чиқариш учун компанияга икки йил керак бўлди. Янги карта Android тизимида ишлайдиган барча қурилмаларга мўлжалланган.

Карта сониясига 100 МБ маълумот ўтказиш тезлигини қўллаб-қувватлайди, бу эса 1200 та суратни 1 дақиқада нусхалаш имкониятини тақдим этади. Картага Full HD форматидаги 40 соатлик видеоларни жойлаш мумкин.

Нархи 250 АҚШ долларини ташкил қилади.
Made on
Tilda