29/08/2017

20th Century Fox, Panasonic ва Samsung HDR10+ технологиясини ҳамкорликда тарғиб этади

20th Century Fox, Panasonic ва Samsung Electronics компаниялари тасвир сифатини сезиларли даражада оширадиган HDR10+ технологиясини биргаликда ривожлантиришга келишиб олдилар, деб ёзмоқда Samsung компаниясининг янгиликлар сайти.

Келгуси йилнинг январь ойида юқоридаги брендлар томонидан HDR10+ технологиясини лицензиялайдиган компания таъсис этилиши режалаштирилган. Янги компания ушбу форматни соҳа тузилмалари учун бепул лицензиялаш (номинал бадал бундан мустасно) билан шуғулланади.

HDR10+ технологияси ёрқинлик, констраст ва ранг созламаларини динамик тарзда акс эттириш ва ўзгартириш ҳисобига ҳозирги кундаги энг юқори сифатни тасвирни ҳосил қилади.

Ушбу лойиҳа ҳақидаги қўшимча тафсилотлар 2018 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган CES 2018 кўргазмасида эълон қилинади.
Made on
Tilda