10/10/2017

Нидерландия банки: 2060 йилга бориб жаҳондаги барча маҳсулотларнинг ярми босмадан чиқарилади

Нидерландиянинг ING банкининг прогноз қилишича, 3D-технологияларнинг ривожланиши натижасида орадан қирқ йил ўтиб жаҳондаги савдо кўлами 25 фоизга қисқаради: эҳтиёт қисмларни муайян жойлашувда ишлаб чиқариш кучайгандан кейин трансчегеравий юк ташишлар сезиларли даражада камаяди.

3D-босманинг жаҳон савдосига бўлган таъсирини ўрганиб, натижаларга асосланган ҳолда банк шундай хулосага келган. 3D-принтерлар келгуси 20-40 йилда жуда оммалашиб, маълум хом ашёларни тез ва катта аниқликда тайёрлаш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида чет эл ишлаб чиқарувчиларига боғлиқ бўлишни бартараф этади.

Шу билан бирга, экспертларнинг қайд этишича, 40 йилдан кейин жаҳондаги ишлаб чиқариладиган жами маҳсулотларнинг деярли ярми 3D-босмада чиқарилади. Ҳар бир соҳа ўзи учун мос бўлган 3D-принтерларни яратади, импорт камайиб давлатлар иқтисодиёти жадал ривожлана бошлайди.
Made on
Tilda